Ижтимоий тармоқларда автомашина йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолавт 19 сентябрь куни соат тахминан 13:45 ларда Сергели тумани, Файзли Тошкент кўчасида содир бўлганини маълум қилди.
1983 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. BYD русумли, давлат рақам белгиси 01 444 VFA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб борилган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.