Экология, атроф муҳит ва аҳоли саломатлигига етказилаётган зарарларнинг ўсиб бораётгани ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга оид қонунчиликни, айниқса ҳуқуқий таъсир чораларини кучайтиришни тақозо этмоқда.
Бу борада, Ўзбекистон Экологик партиясининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда экологияга доир эскирган жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқишга оид ташаббуси ҳар жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.
Таъкидлаш жоиз, партиямиз бу борада мунтазам ўз ташаббусларини илгари суриб келади. Хусусан, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича партиямиз фракцияси масъуллигида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек, унинг кўрсатмаларини бажармаслик”учун жавобгарликни назарда тутувчи янги 1976-модда билан тўлдирилди.
Бундан ташқари, 2021 йил 25 августдаги қонун асосида Кодекснинг 72-моддаси (Сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 74-моддаси (Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш) ва 111-моддасига (Ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлиш)ўзгартиришлар киритилиб, янги 791-модда (Ўсимлик дунёси обектларини йиғиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларини бузиш) ҳамда 861-модда (Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талабларни бузиш)меъёрлари билан тўлдирилди.
Бугунги кунга келиб, амалда ўз аҳамиятини йўқотган ёки фуқаролик ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган маъмурий ҳуқуқбузарликларни кодексдан чиқариш, обектив эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда янги турдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгилаш, маъмурий жазо чоралари тизимини такомиллаштириш лозим. Шу боис Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда эскирган жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш зарурати мавжуддир.
Юқоридагиларга кўра, партиямиз илгари сурган мазкур ташаббусларни ҳар томонлама долзарб аҳамиятга эга.
Реклама