АсосийДунё

Японияда 30 мингга яқин одам эвакуация қилинади

Бунга кучли ёғингарчилик сабаб бўлмоқда.

'Японияда 30 мингга яқин одам эвакуация қилинади'ning rasmi

Япониянинг ғарбий Хонсю оролидаги Ишикава префектурасида 29 750 киши эвакуация қилиниши эълон қилинди. Ҳудуд хавфнинг 4-даражасида, префектура сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли ёғингарчиликдан азият чекмоқда. Камида бир киши бедарак йўқолган. 4800 га яқин уй электр энергиясиз қолди, дея хабар бермоқда Zamon.uz. 

Хабар берилишича, Вадзима ва Судзу шаҳарларида эвакуация эълон қилинган. Бу шаҳарлардаги инфратузилма 2024 йил январидаги зилзила оқибатида жиддий шикастланган эди. 21-cентабрь куни эрталаб Вадзимада 121 миллиметр ёмғир ёғди - бу 1975 йилдан бери рекорд кўрсаткич.

Ишикавада кучли ёмғир оқибатида кўча ва йўлларни сув босди, кўплаб одамлар ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Префектуранинг тўртинчи даражадаги огоҳлантириш даражаси имкон бўлганда эвакуация қилишни талаб қилади.

    Бошқа янгиликлар

    '"Crocus City Hall"да жабрланганларга тўловлар 23 сентябрда бошланади'ning rasmi

    ДунёБугун 08:23

    'Исроил Ливанга навбатдаги зарбаларини уюштирди'ning rasmi

    Дунё20.09.2024 13:12

    Исроил Ливанга навбатдаги зарбаларини уюштирди

    Эрон ҳукумати маълумотларига кўра, Исроилга қаратилган "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг 100 га яқин ракета учириш қурилмаси ҳужумга учраган.

    'Эроннинг Ливандаги элчиси пейжер портлаши оқибатида бир кўзидан айрилди'ning rasmi

    Дунё19.09.2024 09:20

    Эроннинг Ливандаги элчиси пейжер портлаши оқибатида бир кўзидан айрилди

    Элчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун Эронга олиб кетилган.

    'Ўзбекистонликлар учун Германияга ишчи виза шартлари енгиллаштирилади'ning rasmi

    Дунё18.09.2024 18:30

    Ўзбекистонликлар учун Германияга ишчи виза шартлари енгиллаштирилади

    Немис иш берувчилари ўзбекистонликларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилади.

    'Россияда мигрантлар рус тилидан оғзаки имтиҳон топшириши мумкин'ning rasmi

    Дунё18.09.2024 18:05

    Россияда мигрантлар рус тилидан оғзаки имтиҳон топшириши мумкин

    Меҳнат муҳожирлари учун рус тили имтиҳонига оғзаки қисмни қўшиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватламоқда.