АсосийЖамият

Тошкентдаги цехда ёнғин чиқди

Ёнғин оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

'Тошкентдаги цехда ёнғин чиқди'ning rasmi

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 21:43 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бошқарув марказига Юқори Чирчиқ тумани "Наврўз" маҳалласи ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, айтилган манзилга ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 21:48 да етиб бориб, аланга 22:40 да қуршаб олинган ва соат 23:56 да тўлиқ бартараф этилган.

Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга жами 8 та техника ва 50 нафарга яқин шахсий таркиб жалб этилган.

Ёнғин оқибатида корхонанинг 150 квадрат метр майдони ёнғиндан зарарланиб, амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида 600 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар