АсосийЖамият

3 та туманда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланганлар ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

'3 та туманда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланганлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тамаки маҳсулотларининг яширин айланмасига барҳам бериш борасида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Г.Ш.нинг хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган хорижда ишлаб чиқарилган 10 турдаги умумий баҳоси 153 млн сўмлик жами 5 530 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона йўли кўчасида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган С.М. фуқаро Д.Р.га 2 қути тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан ўтказиш мақсадида олиб келинган турли номдаги жами 1 613 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан “G-N.” МЧЖга қарашли савдо дўконида ўтказилган тезкор тадбирда дўкон сотувчиси А.Ҳ. харидорга “R1” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтда ушланиб, ушбу савдо дўконидан турли номдаги хорижда ишлаб чиқарилган 1 657 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Олий суд раисининг ўринбосарлари сайланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 14:42

    Олий суд раисининг ўринбосарлари сайланди

    Бу масала Сенатнинг 57-ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

    'Лицензиясиз фаолият юритган табибларга маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда'ning rasmi

    ЖамиятБугун 14:31

    Лицензиясиз фаолият юритган табибларга маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

    Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонун кўриб чиқилди.

    'Тошкентдаги цехда ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 14:16

    Тошкентдаги цехда ёнғин чиқди

    Ёнғин оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    'Олмалиқдан Хўжандга автобус қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:49

    '"Очиқ бюджет" порталида "Маҳалла бюджети" бўлими ишга тушди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:37

    "Очиқ бюджет" порталида "Маҳалла бюджети" бўлими ишга тушди

    Бу орқали фуқаролар маҳалланинг жамғармаси нималарга сарфланаётганидан хабардор бўлиб туриши мумкин.

    '“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:06

    “Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Баъзи ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.