АсосийЖамият

Бухорода ҳоким ёрдамчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

ЙТҲ оқибатида 10 ёшли бола ҳалок бўлган.

'Бухорода ҳоким ёрдамчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди'ning rasmi

Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокимининг “Ифтихор” МФЙ бўйича ёрдамчиси Элёр Тошпўлатов ўзининг бошқарувидаги “Nexia-2” автомобилида содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 10 ёшли бола вафот этди.

Маҳаллий телеграм-каналлардан бирида “ҳайдовчи қоидаларни бузган ҳолда катта тезликда ҳаракатлангани” айтилади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳоким ёрдамчисининг хатти-ҳаракатлари кадрлар бўлими томонидан ўрганилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан расмий маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар