АсосийЖамият

Чирчиқда Spark каналга тушиб кетди

Ҳайдовчи автомобиль сувга тушган вақтда ўзи ҳаракат қилиб қуруқликка чиқиб олган.

'Чирчиқда Spark каналга тушиб кетди'ning rasmi

ФВВ қутқарувчилари томонидан каналга тушиб кетган автомашина чиқариб олинди, дея хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, кеча, 22 сентябрь куни соат 20:40 атрофида “Spark” русумли автомашина ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳайдовчининг эҳтиёцизлиги оқибатида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, “М.Улуғбек” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зах” каналига тушиб кетганлиги бўйича ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, Чирчиқ шаҳар ФВ бўлими қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, ҳамкорликдаги хизматлар билан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобил каналдан чиқариб олинди. Автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳайдовчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган. 

Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар