АсосийСиёсат

Тошкентда биринчи Ўзбекистон-Италия таълим форуми ўтказилмоқда

Италия университетлар ва тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини бошчилигидаги ОТМ ректорлари делегацияси Ўзбекистонда бўлади.

'Тошкентда биринчи Ўзбекистон-Италия таълим форуми ўтказилмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 23-27 сентябрь кунлари Университетлар ва тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини бошчилигидаги Италия олий таълим муассасалари ректорлари делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, ташриф давомида Тошкент шаҳрида 24 сентябрь куни биринчи Ўзбекистон-Италия таълим форуми ўтказилади.

Тадбирда Италиянинг Турин политехника, Венециянинг Ка-Фоскари, Болонья, Пиза, Бикокка Милан, Рома Тре, Тушша ва Сиена университетлари каби 20 дан ортиқ етакчи олий ўқув юртлари, Ўзбекистон томонидан эса 46 та етакчи олий таълим муассасалари ректор ва проректорлари иштирок этади.

Форум доирасида икки давлат университетлари ўртасида бир қатор қўшма таълим дастурларини амалга оширишга оид ҳамкорлик шартномалари имзоланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон-Италия таълим форуми кун тартибидан талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, педагоглар малакасини ошириш, университетлараро ҳамкорлик, илмий тадқиқот лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва соҳанинг бошқа муҳим масалалари муҳокамаси ўрин олган.

Италия томонига кўра, Университетлар ва тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини ушбу ташриф давомида аниқ натижаларга эришиш ва мазкур йўналишда икки давлат олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришни асосий мақсад сифатида белгиламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”'ning rasmi

    Сиёсат 26.11.2025 21:16

    Президент: “Янги Ўзбекистоннинг спорт тарихини юзлаб жасур ва иқтидорли ёшлар яратмоқда”

    Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси ўйинларининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида спортга қаратилаётган эътибор, ёшлар эришаётган ютуқлар ҳамда янги селекция тизимининг аҳамиятини таъкидлади.

    'Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 23.11.2025 11:05

    Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди

    Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева ушбу кенгашга раҳбарлик қилади.

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.