АсосийДунё

Қозоғистонда қор ёғиб, ҳарорат кескин совиши кутилмоқда

Қўшни республикада ҳаво ҳарорати 7 даражагача тушиб кетиши прогноз қилинди.

'Қозоғистонда қор ёғиб, ҳарорат кескин совиши кутилмоқда'ning rasmi

Қозоғистоннинг шимоли ва шарқида атмосфера фронтларининг ўтиши билан совуқ тушади. Бу ҳақда “Tengrinews”  хабар берди.

26 сентябрь куни мамлакатнинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмоқда. Ёмғир қорга айланади, тунда ҳаво ҳарорати 2 ва 7 даражагача совиб кетиши мумкин. Қолган ҳудудларда шимоли-ғарбий антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

Республика бўйлаб шамол кучайиши прогноз қилинган. Кечаси ва эрталаб мамлакат шимолида, шимоли-ғарбида ва шарқида туман тушиши эҳтимоли бор.

Кундузи ҳаво ҳарорати пасаяди: мамлакат ғарбида 18-26 даражагача, шимолда ва шарқда 5-10, марказда 7-15, жанубда 12-20, тоғли ҳудудларда эса 2-10 даражагача ҳарорат кузатилади.

    Бошқа янгиликлар