Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг биринчи ярмида Хоразм, Навоий вилоятларида айрим жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тозонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27-32° бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-31° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-27° бўлади.