АсосийЖамият

Тошкентда ўқитувчи биринчи иш кунида ўқувчини калтаклади

Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда ўқитувчи биринчи иш кунида ўқувчини калтаклади'ning rasmi

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи 6-синф ўқувчисини дарс вақтида калтаклади. Ҳолат акс этган видео тармоқларда тарқалди. 

Тошкент шаҳар ММТБ ижтимоий ҳодисага муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат Чилонзор туманидаги 188-сонли мактабда юз берган. 23 август куни 6-“В” синфида рус тили дарсида ўқитувчи Р.О.га ўқувчи Э.Г. гап қайтарган. Сўнг ўқитувчи ўқувчига қўпол муомала қилиб, юзига тарсаки туширган.

Таъкидланишича, рус тили фани ўқитувчиси Р.О. синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, расман у 188-мактабга ишга қабул қилинганлиги бўйича ҳали буйруғи чиқмаган ва юқоридаги воқеа унинг дастлабки иш кунида содир бўлган.

Ўқувчининг ота-онаси ўқитувчининг бу хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар