АсосийЖамият

498,1 минг дона алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Aлкоголь ва тамаки маҳсулотларининг яширин айланмасини қисқартириш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда.

'498,1 минг дона алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди'ning rasmi

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласини олдини олиш ва чек қўйишга қаратилган қатъий чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Инспекция матбуоь хизмати хабар қилди. 

 Хусусан, профилактик чора-тадбирлар доирасида

 14 та спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг манзилига борган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнлари ўрганилди;

қуйиш ва қадоқлаш ускуналарида ҳисоблагич мавжуд бўлмаган корхоналарда ҳисобга олиш воситаларининг тўлиқ ўрнатилиши таъминланди;

 спиртни ноқонуний ишлаб чиқаришга ўтказиш мақсадида харид қилувчи шахсларнинг спирт харид қилиш имкониятлари қонун доирасида чекланди.

 Бундан ташқари, тезкор-қидирув имкониятлари орқали жорий йилнинг ўтган даврида 498,1 минг дона алкоголь ва 1,6 млн қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди.

 Хусусан, алкоголь маҳсулотларини реализация қилувчи 563 та ҳолатда ўтказилган текширишлар натижасида жами 498,1 минг дона алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. 

 Жумладан:

  159,5 минг дона қалбаки акциз маркали;

 102 минг дона эски намунадаги акциз маркали;

 контрафакт маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган 192,1 минг дона ёрлиқлар; 

 185 нафар фуқаро томонидан 79,4 минг дона тегишли ҳужжатларсиз алкоголь маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. 

 Тамаки маҳсулотларини муомалага киритиш борасида ўтказилган 641 та ҳолатда жами 1 млн 662 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. 

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

 Қонунчиликка биноан 2021 йил 1 январдан — тамаки ва алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби ўрнатилган бўлиб, маркировкаланмаган маҳсулотларни муомалага киритиш қонунчиликка биноан жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини харид қилганингизда онлайн-назорат касса машинаси чекини талаб қилишни унутманг!

Этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

 

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Ҳиндистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади'ning rasmi

    Жамият25.09.2024 19:02

    Президент Ҳиндистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

    Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси молия ва корпоратив ишлар вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    'Тошкентда иккита Yutong автобуси тўқнашди'ning rasmi

    Жамият25.09.2024 18:14

    Тошкентда иккита Yutong автобуси тўқнашди

    Янгиҳаёт туманида 117- ва 55-сонли йўналиш автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

    'Ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади'ning rasmi

    Жамият25.09.2024 17:21

    Ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади

    Марказий Осиё давлатлари билан муҳокама қилган ҳолда Яшил Марказий Осиё фонди ва Марказий Осиё иқлим масалалари марказини ташкил этишнинг концептуал асослари ишлаб чиқилади.

    'ЎзЛиДеП илм ва ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш тарафдори'ning rasmi

    Жамият25.09.2024 17:19

    ЎзЛиДеП илм ва ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш тарафдори

    ЎзЛиДеП кейинги беш йиллик учун ўз зиммасига олаётган вазифалар маънавий ҳаётимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

    'Ёш авлод саломатлиги йўлидаги ташаббусимизни қўллаб-қувватланг!'ning rasmi

    Жамият25.09.2024 17:05

    Ёш авлод саломатлиги йўлидаги ташаббусимизни қўллаб-қувватланг!

    Ўзбекистон Экологик партиясига ва номзодларимизга овоз беринг!

    'Долларнинг расмий курси ошди'ning rasmi

    Жамият25.09.2024 16:54

    Долларнинг расмий курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.