АсосийСиёсат

Ўзбекистон Президенти Қатар делегациясини қабул қилди

Икки томонлама, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

'Ўзбекистон Президенти Қатар делегациясини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилишида иштирок этаётган Қатар Давлати молия вазири Али бин Аҳмад ал-Қуварий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашув аввалида Али ал-Қуварий Ўзбекистон етакчисига Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Икки томонлама, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

"Яшил" энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, туризм, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Йил якунига қадар Доҳа шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва қўшма бизнес форуми ўтказилиши қайд этилди.

Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Президенти "ACWA Power" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 22:16

    Ўзбекистон Президенти "ACWA Power" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

    Давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳрига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

    'Президент Lasselsberger Group компанияси бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 22:03

    Президент Lasselsberger Group компанияси бош директорини қабул қилди

    Учрашувда қурилиш материаллари саноатида юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Президент Franklin Templeton компанияси бош инвестиция директори билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 21:50

    Президент Franklin Templeton компанияси бош инвестиция директори билан учрашув ўтказди

    Учрашувда Ўзбекистон Миллий инвестиция фондини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур тасдиқланди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 20:57

    'Шавкат Мирзиёев Хитой молия вазирини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 18:54

    Шавкат Мирзиёев Хитой молия вазирини қабул қилди

    Хитойнинг етакчи банк-молия институтлари билан шерикликни мустаҳкамлаш, устувор инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

    'Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат25.09.2024 17:39

    Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди

    Боходир Гаибназаров бунгача шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи бўлган.