Президент Қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасида чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024–2030 йилларга мўлжалланган миллий дастур тасдиқланди.
Қуйидагилар Миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
— чанг ва қум бўронлари олдини олиш ва оқибатларини юмшатишда илғор технологияларни жорий этиш ҳамда ҳудудларда яшил қопламаларни кенгайтириш;
— 2028 йилгача кучли чанг бўронлари ҳосил бўлиш суръатларини ҳозирги ҳолатига нисбатан 50 фоизга қисқартириш.
2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг 12 татуманида фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлаштирилган кичик станцияларни ўрнатиш ишлари бошланади.
2026 йил 1 январдан Тошкентда ўрнатилган махсус монитор ва таблоларда мажбурий равишда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳамда гидрометеорологик маълумотлар эълон қилиб борилади.