"Ўзбекистон темир йўллари" Тошкент — Москва — Тошкент йўналиши бўйича йўловчи поездлари қатновини тиклади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Ташувчи 2020 йилда COVID-19 пандемияси сабабли халқаро рейсларни тўхтатганди.
24 сентябрь куни соат 19:55 да Тошкент марказий вокзалидан 505-сонли поезд Москвага жўнаб кетди. Поезд Павелецкий вокзалига 27 сентябрь куни Москва вақти билан соат 23:12 да етиб бориши кутилмоқда.
Йўналиш Қозоғистон ("Сариёғоч", "Арис", "Тимур", "Туркистон", "Янгиқўрғон", "Шиели", "Қизилўрда", "Жосали", "Торетам", "Казали", "Арал", "Сексеул", "Шалкар", "Жем", "Кандиагач", "Актобе" ва "Жайсан") ва Россиядаги ("Илецк", "Оренбург", "Сорачинск", "Бузулук", "Самара", "Рязан-1", "Кузнецк", "Пенза-1", "Маржанск", "Ряск-1"ва "Скопин") бекатларни ўз ичига олади.
Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган 506-сонли поезд эса 28 сентябрь куни соат 5:40 да жўнаб, 1 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 8:25 да етиб келади.