АсосийДунё

Афғонистонда номаълум вирус тарқалди

Мушак оғриғи, кучли диарея ва иситма касалликнинг дастлабки аломатлари бўлмоқда.

'Афғонистонда номаълум вирус тарқалди'ning rasmi

Zamon.uz нашрининг ёзишича, сўнгги тўрт кун ичида Парвоннинг Шинвар туманидаги Дара Кашфонҳудудининг 500 дан ортиқ аҳолиси номаълум вирусни юқтирган. Вилоят губернатори матбуот котиби Ҳикматуллоҳ Шомим ҳам буни тасдиқлаган.

 Унинг сўзларига кўра, сўнгги тўрт кун ичида Парвоннинг Шинвар туманидаги Дара Кашфонҳудудининг 500 дан ортиқ аҳолиси ушбу касалликка чалинган ва уларнинг сони ортиб бормоқда.

“Ушбу касаллик туфайли икки киши вафот этган, яна 50 киши оғир аҳволда”, — дейди маҳаллий расмийлар.

Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш гуруҳлари касалликдан энг кўп зарар кўрган ҳудудга етиб борган ва вирусни юқтирган одамлардан қон намуналари олган.

 Соғлиқни сақлаш бошқармаси касалликнинг аломатлари жисмоний зўриқиш, кучли мушак оғриғи, кучли диарея ва иситма эканини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар