АсосийЖамият

Қорақалпоғистонда дизель ёқилғисини талон-торож қилаётганлар воқеа жойида ушланди

Бош прокуратура, ДХХ ва ИИБ ходимлари тезкор тадбирда дизель ёқилғисини талон-торож қилаётганларни ушлади.

'Қорақалпоғистонда дизель ёқилғисини талон-торож қилаётганлар воқеа жойида ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда “T.N.B.” МЧЖнинг Қўнғирот филиали цех мудири З.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 2 222 литр дизель ёқилғисини ҳеч қандай ҳужжатсиз филиалга тегишли ёқилғи ташувчи автомашинасида “K.Sh.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, 2 222 литр дизель ёқилғиси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар