АсосийЖамият

Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади

Давлат раҳбари “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

'Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади'ning rasmi

Президент “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фармонга кўра, мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан

  • Исмаилов Сайдимурад Ибрагимович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори

II даражали "Саломатлик" ордени билан

  • Гуламов Олимжон Мирзахитович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг торакоабдоминал онкохирургия бўлими мудири
  • Мадгазиев Олег Рахматович - Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг торакоабдоминал хирургия бўлими шифокори
  • Хайбуллина Зарина Руслановна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник биокимё ва микробиология бўлими мудири
  • Хайдаров Алишер Эркинович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг кардиоанестезиология, кардиореанимация ва сунъий қон айланиш бўлими мудири
  • Ярбеков Рустам Раимкулович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг юрак ишемик касалликлари ва унинг асоратлари хирургияси бўлими мудири, кардиожарроҳи

"Дўстлик" ордени билан

  • Рустамова Франгис Камрановна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг маслаҳат поликлиникаси бўлими кичик тиббий ходими
  • Шуваева Олга Владимировна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг тиббиёт архиви мудири

"Соғлом турмуш" медали билан

  • Джураева Нигора Мухсумовна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг магнит резонанс ва компьютер томографияси бўлими мудири
  • Кадиров Марат Жалгасович - У.Халмуратов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими шифокори

    Бошқа янгиликлар