АсосийЖиноят

Баскетбол федерацияси томонидан жами 489 млн сўм талон-тарож қилингани аниқланди

Суд ҳукми билан айбдорларга тегишли жазо чоралари қўлланилди.

'Баскетбол федерацияси томонидан жами 489 млн сўм талон-тарож қилингани аниқланди'ning rasmi

Прокуратура органлари томонидан спортни ривожлантиришга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Баскетбол федерацияси ижрочи директори Ю.С. ишлар бошқарувчиси С.И. билан жиноий тил бириктириб, С.И.нинг онаси ва укаси номига “С.А.Г.” МЧЖ ташкил қилган. Сўнг спортчилар соғлиғини мониторинг қилишга мўлжалланган 2 дона аслида етказиб берилмаган махсус ускуналар учун федерациядан 197 млн сўм маблағни жамият ҳисобига ўтказиб, талон-торож қилган.

Шунингдек, федерациянинг 1-вице президенти Х.Г. федерацияга тегишли бўлган корпоратив пластик картадан ноқонуний равишда шахсий эҳтиёжлари учун 162 млн сўм маблағни ечиб олиб, ўзлаштирган.

Бундан ташқари, юқоридаги мансабдор шахслар томонидан федерацияга гўёки ҳомийларни жалб қилиш хизматларини кўрсатиш ҳақида сохта шартнома расмийлаштирилиб, федерациянинг 130 млн сўм маблағи шахсий эҳтиёжлар учун сарфлаб юборилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилди ва суднинг ҳукми билан айбдорларга тегишли жазо чоралари қўлланилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахтда йўл ҳақи тўламаган 6 мингдан зиёд йўловчи жазоланди'ning rasmi

    Жиноят 17.09.2025 21:39

    Пойтахтда йўл ҳақи тўламаган 6 мингдан зиёд йўловчи жазоланди

    Қонунбузарлар 41 минг 200 сўм миқдорида жаримага тортилган.

    'Хусусий тадбиркор “гашиш” моддаси билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 17.09.2025 19:54

    Хусусий тадбиркор “гашиш” моддаси билан қўлга тушди

    Наркокуръерлар томонидан Афғонистондан олиб кирилаётган 9 кг 896 гр “гашиш” моддасига чек қўйилди.

    'Бухорода ҳоким ёрдамчиси 6 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 16.09.2025 12:23

    Бухорода ҳоким ёрдамчиси 6 минг доллар пора билан қўлга тушди

    У тезкор тадбирда пора олаётган пайтда қўлга олинди.

    'Навоийда маҳалла раиси аёлга тегажоғлик қилди'ning rasmi

    Жиноят 15.09.2025 15:49

    Навоийда маҳалла раиси аёлга тегажоғлик қилди

    Аёл “темир дафтар”га киритиш илтимоси билан келган эди.

    'Сурхондарёда экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 11.09.2025 09:03

    Сурхондарёда экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

    20 нафар шахс 6 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

    'Тошкентда 7 ёшли қизалоқ онаси томонидан пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

    Жиноят 10.09.2025 09:35

    Тошкентда 7 ёшли қизалоқ онаси томонидан пичоқлаб ўлдирилди

    Айиқ қафасидан омон чиққан қиз бу гал онасидан омон қолмади.