Москва шаҳридаги Домодедово халқаро аэропортига/дан саёҳат қилаётган йўловчилар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди.
Унга кўра, хорижий фуқаролар учун паспорт назоратидан ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. 2024 йил 1 октябрдан бошлаб паспорт назорати кабиналарида қўшимча равишда суратга олиш ва дактилоскопик назорат (бармоқ изларини олиш) амалга оширилади.
Москванинг Домодедово аэропортидан режалаштирилган авиақатновларга парвоздан олдинги назоратдан ўтишга улгуриш учун аеропортга вақтлироқ боришингизни сўраймиз, дейилади Ўзбекистон ҳаво йўллари хабарида.