АсосийЖамият

Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи қурилади

Ерости йўл ўтказгичининг узунлиги 450 метр бўлади.

'Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи қурилади'ning rasmi

Хива темирйўл вокзали яқинида 450 метр узунликдаги ерости йўл ўтказгичи қурилади. Бу ҳақда 26 сентябрь куни президентга тақдим этилган лойиҳалар тақдимотида сўз борди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бу йўл "транспортлар қатновини алоҳида ташкил этиш имконини беради, вокзал ва „Ичан қалъа“ ўртасида пиёдалар хавфсиз ҳаракатланади".

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов вокзал яқинидаги хиёбонни сақлаб қолган ҳолда янги йўл қурилишини маълум қилди.

"Хива шаҳрида илгари қурилган замонавий темирйўл вокзал ёнида катта аллея барпо этилган эди. Бунинг натижасида шаҳарнинг шимолий ва жанубий қисмлари ажралиб қолганди. Президент транспорт воситаларида ҳаракатланувчи аҳолига қулайлик яратишни таъминлаш ҳамда шаҳар икки қисмга ажралиб қолганининг ҳисобига юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш бўйича топшириқ бергандилар. Бугун шаҳар вокзал олдида барпо этилган, Хиванинг қадимий қалъалари билан боғланиб кетган аллеяни сақлаб қолган ҳолда ерости йўли қуриш бўйича тақдимотимизни маъқулладилар", — деди у.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари ушбу лойиҳани 2025 йилдан бошлаш бўйича топшириқ берган.

"Бу ерости йўли маданий мерос объектларига умуман зарар етказмайди. Йўлнинг узунлиги 450 метр — 50 метри ёпиқ, 400 метри очиқ галерея шаклида қурилади", — деди Турсунов.

Аввалроқ Хоразм вилояти туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Хўжаев Хива шаҳрида Khiva city деб номланган туризм маркази қурилишини, бунинг учун вокзалнинг орқа томонидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган майдон таклиф этилаётганини маълум қилганди. 

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда тез ёрдам машинаси носоз ҳолда ҳаракатланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:18

    Тошкентда тез ёрдам машинаси носоз ҳолда ҳаракатланди

    Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

    'Саида Мирзиёева Дубай валиаҳди билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:28

    Саида Мирзиёева Дубай валиаҳди билан учрашув ўтказди

    Мулоқот давомида устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    'Тошкентда тиланчилик учун ўғлидан фойдаланган ота қамалди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:14

    Тошкентда тиланчилик учун ўғлидан фойдаланган ота қамалди

    У 10 ёшли фарзандини кузатиб турган вақтида ходимлар томонидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

    'Эртага пойтахтнинг Олмазор туманида бир қатор йўллар ёпилади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:11

    Эртага пойтахтнинг Олмазор туманида бир қатор йўллар ёпилади

    Ушбу ҳудудлардаги йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:06

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Бугун талабаларга ижара тўлови учун ариза юборишнинг сўнгги куни'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:00

    Бугун талабаларга ижара тўлови учун ариза юборишнинг сўнгги куни

    Низомга асосан “талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган” деганда ётоқхонада туришга эҳтиёжи бор, аммо жойлар сони чекланганлиги боис ижарада туриши тақозо қилган талабалар тушунилади.