АсосийЖамият

Саида Мирзиёева Дубай валиаҳди билан учрашув ўтказди

Мулоқот давомида устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

'Саида Мирзиёева Дубай валиаҳди билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Саида Мирзиёева 27 сентябрь куни БАА бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай амирлиги валиаҳди шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид ал Мактум билан учрашув ўтказди.

“Ишонаманки, юқори даражадаги форум доирасида ўтказилган бу учрашув Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, деб ёзди президент ёрдамчиси.

Мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Тошкентда 27 сентябрь куни Ўзбекистон ва БАА ҳукуматлараро тажрима алмашинув давраси бошланди. Унда ҳар икки давлат ҳукуматлари вакиллари, давлат органлари раҳбарлари, масъуллари, ICBA, Fly Dubai, Абу-Даби тараққиёт фонди каби ташкилотлар раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ривожланиб бормоқда. Ушбу тадбир ҳам давлат бошқаруви, иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришиш мақсадида ташкил этилди. 

    Бошқа янгиликлар

    'Президент таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:33

    Президент таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлади

    Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир қатор ходимлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

    'Тошкентда тез ёрдам машинаси носоз ҳолда ҳаракатланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:18

    Тошкентда тез ёрдам машинаси носоз ҳолда ҳаракатланди

    Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

    'Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи қурилади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:19

    Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи қурилади

    Ерости йўл ўтказгичининг узунлиги 450 метр бўлади.

    'Тошкентда тиланчилик учун ўғлидан фойдаланган ота қамалди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:14

    Тошкентда тиланчилик учун ўғлидан фойдаланган ота қамалди

    У 10 ёшли фарзандини кузатиб турган вақтида ходимлар томонидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

    'Эртага пойтахтнинг Олмазор туманида бир қатор йўллар ёпилади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:11

    Эртага пойтахтнинг Олмазор туманида бир қатор йўллар ёпилади

    Ушбу ҳудудлардаги йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:06

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.