АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди

Стратегик тармоқларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.

'Шавкат Мирзиёев Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Амирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация билан учрашувида кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш, иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

БАА делегацияси таркибида учрашувда ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ аль-Гергавий, энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл бин Муҳаммад ал-Мазруий, иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Тук ал-Маррий, сунъий интеллект масалалари ва рақамли иқтисодиёт бўйича давлат вазири Умар бин Султон ал-Олама ҳам қатнашди.

Суҳбат аввалида Шайх Ҳамдан Ол Мактум давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг самимий саломини етказди.

Учрашувда инвестициялар, инновацион ривожланиш, "яшил" энергетика, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, рақамли трансформация, туризм ва бошқа муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли кун тартибини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бугун куннинг биринчи ярмида ўтказилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича қўшма форум ҳамда икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро музокараларнинг самарали якунлари юксак баҳоланди.

Стратегик тармоқларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.

Таъкидлаш жоизки, БАА Ўзбекистоннинг Осиё минтақасидаги асосий ҳамкорларидан биридир.

Охирги олий даражадаги мулоқотлар ўтган йил декабрь ойида Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Глобал иқлим саммити доирасида бўлиб ўтган эди.

Товар айирбошлаш 2023 йилда 21 фоизга ўсиб, 626 миллион долларни ташкил этди. Мамлакатимизда Амирликлар капитали иштирокида 320 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Амалга оширилаётган ва истиқболли инвестиция лойиҳалари портфели қарийб 20 миллиард долларни ташкил этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 11:37

    Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди

    Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар қабул қилинганининг 75 йиллиги тадбирида ўзбекча нашр тақдимот қилинди.

    'Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири бўлгани билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 08:13

    Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири бўлгани билан табриклади

    Одилбек Қосималиев сал аввал лавозимдан олинган Оқилбек Жапаров ўрнига тасдиқланган.

    '“2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”'ning rasmi

    Сиёсат 18.12.2024 13:48

    “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”

    Қонун юзасидан бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 17.12.2024 15:42

    Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди

    Суҳбат чоғида "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказишга алоҳида эътибор қаратдилар.

    'Ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўлаяпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади— Президент'ning rasmi

    Сиёсат 16.12.2024 15:54