АсосийЖиноят

Тошкентда яроқсиз сариёғ сотишга уринганлар ушланди

Истеъмол талабларига жавоб бермайдиган 400 кг сариёғ маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

'Тошкентда яроқсиз сариёғ сотишга уринганлар ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Учтепа туманида истеъмолга яроқсиз сариёғ маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, "Дийдор" МФЙ ҳудудидаги автотураргоҳ гаражида истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 400 кг сариёғ маҳсулотини харидорларга сотиш мақсадида гўёки “A.I.” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилганлигини билдирувчи савдо белгиларини қадоқлагани аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар