АсосийЖамият

Тошкентда 10 ёшли ўғлини тиланчилик қилишга мажбурлаган эркак қамалди

Ҳолат Сергели туманида содир бўлган.

'Тошкентда 10 ёшли ўғлини тиланчилик қилишга мажбурлаган эркак қамалди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Сергели туманида тиланчилик учун ўзининг 10 ёшли ўғлидан фойдаланиб келган эркак қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида эркак 10 ёшли фарзандини кўчага тиланчилик учун чиқариб, кузатиб турган. Шу вақтда у ИИО ходимлари томонидан қўлга олиниб, ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Ушбу шахс Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188−3-моддаси 2-қисми (Вояга етмаган шахсларни тиланчиликка жалб этиш) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбли деб топиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари (340 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:09

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

    Бир-бирларини ва қардош халқларни кириб келаётган 2025 йил билан самимий қутлаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаровонлик, тинчлик ва равнақ тиладилар.

    'Афғонистонда аёлларга деразадан қараш тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:29

    Афғонистонда аёлларга деразадан қараш тақиқланди

    Афғонистонда аёллар кўринмаслиги учун уй деразаларини лойиҳалаш ва қуришни тартибга келтирувчи фармон қабул қилинди.

    '2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:23

    2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди

    Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

    'Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ЖСТ битимларига мувофиқлаштирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ЖСТ битимларига мувофиқлаштирилди

    Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиб, баъзилари ўз кучини йўқотди.