АсосийЖамият

"Ғишткўприк" чегара божхона постида 3 метрли илонни олиб киришга уринган шахс ушланди

Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

'"Ғишткўприк" чегара божхона постида 3 метрли илонни олиб киришга уринган шахс ушланди'ning rasmi

Хабарга кўра, "Ғишткўприк" чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган пиёдага тегишли қўл сумкаси назорат-рентген ускунаси орқали кўздан кечирилганида, унинг ичида божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган 1 бош илон борлиги аниқланган. 

3 метр узунликдаги мазкур илон дастлабки маълумотларга кўра, йўлбарссимон албинос бўғма илони бўлиб, асосан Жанубий ва Жанубий-шарқий Осиёда яшайди.

Ҳалқаро Қизил китобга киритилганлиги сабабли мазкур жониворни Ўзбекистон олиб киришда халқаро СИТИEС рухсатномаси талаб этилади. Аммо юқоридаги ҳолатда йўловчи бу каби ҳужжатларни божхона ходимларига тақдим қила олмади.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Илон эса Тошкент ҳайвонот боғига топширилган бўлиб, мутахассислар унинг ҳолатини барқарор деб баҳолашмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'АИ-80 бензиндан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 17:13

    АИ-80 бензиндан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди

    Бу ҳақда президент қарорида келтириб ўтилган.

    'Фарғонада аёлни эркак қариндоши калтаклади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 17:06

    Фарғонада аёлни эркак қариндоши калтаклади

    Ҳозирда аёлнинг тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

    'Тошкентда 10 ёшли ўғлини тиланчилик қилишга мажбурлаган эркак қамалди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:59

    'Аёллар мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилиши зарур'ning rasmi

    ЖамиятБугун 14:55

    Аёллар мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилиши зарур

    ЎзЛиДеП 40 ёшдан ошган аёллар мунтазам тиббий кўрикдан ўтишини жорий этиш ташаббусини илгари сурмоқда.

    'Қашқадарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 13:08

    Қашқадарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди

    Lacetti ва Nexia тўқнашуви оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.

    'Бухорода 35 ёшли аёл туғуруқдан сўнг вафот этди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 11:22

    Бухорода 35 ёшли аёл туғуруқдан сўнг вафот этди

    Маълумотга кўра, бола тирик қолган.