АсосийЖамият

Фарғонада аёлни эркак қариндоши калтаклади

Ҳозирда аёлнинг тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

'Фарғонада аёлни эркак қариндоши калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғонанинг Олтиариқ туманида эркак аёл кишини судраб кетгани ва калтаклагани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ воқеа тафсилотларини очиқлади.

Унга кўра, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида қариндошлар ўртасида жанжал содир бўлган 

Маълум бўлишича, 27 сентябрь куни Олтиариқ тумани Қапчуғай маҳалласида ўзаро қариндош бўлган эркак ва аёл ўртасида келишмовчилик сабаб жанжал келиб чиққан.

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Олтиариқ туман ИИБ томонидан рўйхатга олиниб, аёлнинг тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар