Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Евроосиё тараққиёт банки (YeOTB) бошқаруви раиси Николай Подгузов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Николай Подгузов Ўзбекистон минтақадаги Банкнинг асосий ҳамкорларидан бири бўлиб қолаётганини таъкидлаб, яқин вақт ичида бир қатор йирик давлатлар акциядорлар таркибига қўшилишини маълум қилди.
Учрашув давомида умумий қиймати 3,3 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган бир қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш бўйича келишувга эришилди. Шу жумладан, жорий йилда 5 та но-суверен лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, шу йилнинг охиригача Тошкентда (YeOTB)нинг мамлакат идорасини очиш режалаштирилгани маълум қилинди.