Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Багама Ороллари Ҳамдўстлиги ташқи ишлар вазири Фредерик А.Митчел билан учрашди.
“Ўзбекистон бутун дунё бўйлаб ҳамкорлари сонини кенгайтиришга интилмоқда, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бугун Багама Ороллари Ҳамдўстлиги билан дипломатик муносабатлар ўрнатдик. Ҳамкасбим, Багама Ороллари Ҳамдўстлиги ташқи ишлар вазири Фредерик А.Митчел жаноблари билан мамлакатларимиз орасидаги масофа узоқ бўлишига қарамай самарали алоқаларни ўрнатиш учун кўплаб муҳим имкониятлар мавжудлигини таъкидладик”.