МИБнинг Сергели туман бюросига суднинг қарздордан “Davr Bank” фойдасига 302 млн. сўм кредит ва 125 млн. сўмлик жарималарни ундириш ҳақидаги қарори келиб тушган.
Қарздорга 15 кунлик муддат берилган бўлса-да, у қарзларни тўламаган.
Шундан сўнг, қарздорнинг “JETOUR” автомобили мажбурий хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди. Ҳозирда машина онлайн аукцион савдосига чиқариш учун тайёрланмоқда.