АсосийЖамият

Тошкентда машинасида йўловчи аёлга тегажоғлик қилган эркак қамалди

Шунингдек, эркакка нисбатан БҲМнинг 2 баробари миқдорида жарима жазоси ҳам қўлланилган.

'Тошкентда машинасида йўловчи аёлга тегажоғлик қилган эркак қамалди'ning rasmi

Эркак аёлнинг оёқ ва кўкрак қисмларига тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилган ва ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармай улардан қочишга уринган.

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида  МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми, 52-моддаси 2-қисми, 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда гумонланган шахсга оид иш кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 2 май куни фуқаро Г.У. (аёл киши) "102"га қўнғироқ қилиб, унда номаълум шахс, уни мошинасига ўтказиб, шилқимлик қилаётганини маълум қилган.

Ҳолат ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда Ш.У. (эркак) ўзининг ORLANDO автомашинасида Г.У.ни манзилига олиб бориб қўйишга келишган. Ш.У. автомашинасининг орқа ўриндиғига ўтиб Г.У.нинг оёқ ва кўкрак қисимларига тегиниб шаҳвоний шилқимлик қилганлиги ва автомашинасини қулфлаб, дуч келган томонга ҳайдаб кетганлиги, Г.У.нинг "102"га қилган мурожаатига асосан ИИО ходимлари Ш.У.га автомашинасини тўхтатишни талаб қилганида у ходимларнинг қонуний талабларини бажармай ҳаракатни давом эттирганлиги аниқланган. 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми, 52-моддаси 2-қисми, 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди. Унга нисбатан шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва БҲМнинг 2 баравари (680 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Қашқадарё ва Сурхондарёда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:05

    Бугун Қашқадарё ва Сурхондарёда ёмғир ёғиши мумкин

    "Ўзгидромет" 29 сентябрь кунги прогнозларни эълон қилди.

    'Танзила Норбоева Бутунхитой аёллар федерацияси раиси билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 07:54

    Танзила Норбоева Бутунхитой аёллар федерацияси раиси билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон Хитой билан соғлом она ва бола дастурларини давом эттиришни кўриб чиқмоқчи.

    'Тошкентда 125 млн сўмлик жаримаси бор Jetour хатланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 07:49

    Тошкентда 125 млн сўмлик жаримаси бор Jetour хатланди

    Шунингдек, машина эгасининг банкдан 302 млн кредити ҳам бор.

    'Ўзбекистон ва Багама Ороллари Ҳамдўстлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 07:45

    'Тошкентда вайнер Нигина машинада хавфли манёврлар қилди'ning rasmi

    Жамият28.09.2024 22:27

    'Тошкентда Евроосиё тараққиёт банки ўз офисини очади'ning rasmi

    Жамият28.09.2024 21:14

    Тошкентда Евроосиё тараққиёт банки ўз офисини очади

    Шунингдек, йил охиригача Тошкентда YeOTB'нинг мамлакат идорасини очиш режалаштирилган.