АсосийЖамият

Самарқандда 5 та машина ЙТҲга учради

Автоҳалокат бўйича расмий маълумот берилди.

'Самарқандда 5 та машина ЙТҲга учради'ning rasmi

Самарқанднинг Даҳбед кўчасида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Самарқанд шаҳрида 28 сентябрь куни йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 11:15 да шаҳарнинг Даҳбед кўчасида 5 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган.

Оқибатда жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги қайд этилган. Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар