Нью-Йоркда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Юу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
"БМТ бош қароргоҳида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Жаноби Олийлари билан учрашишдан мамнунмиз, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг саломини етказдик ва Бош котиб жанобларига БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси бошлангани ва Келажак саммити муваффақиятли ўтгани билан табрикладик. БМТ раҳбарияти ва тузилмаларининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дастурини доимий қўллаб-қувватлашини юксак қадрлаймиз".