1 октябрдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга киради.
Жумладан:
- иш ҳақи, энг кам иш ҳақи ва БҲМ оширилади;
- ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яхшиланади;
- уй паррандаси гўштини олиб киришга имтиёзлар бекор қилинади;
- туроператорлар ва меҳмонхоналарга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади;
- модулли меҳмонхоналарга субсидиялар ажратилади;
- заргарлик соҳаси устидан назорат кучайтирилади;
- хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади;
- тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади;
- алкогол маҳсулотлари устидан янги назорат чоралари ўрнатилади;
- спорт товарларини божлардан озод этиш муддати якунланади;
- давлат харидлари тизимида жамоатчилик назорати кучайтирилади.






