АсосийЖамият

"Ўқитувчиларга тўланадиган устамалар сони 3 тадан 17 тага оширилди"

Президент илгари четда қолган йўналишлар, хусусан, педагогик таълимга, унинг илмий, назарий ва амалий асосларига кучайтирилган эътибор ҳақида гапирди.

'"Ўқитувчиларга тўланадиган устамалар сони 3 тадан 17 тага оширилди"'ning rasmi

Кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш учун олийгоҳларда сиртқи таълим шакли тикланди, - деди айни пайтда Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда. 

Давлат раҳбари ўқитувчиларга маҳорати ва эришган ютуқларига қараб тўланадиган устамалар сони 3 тадан 17 тага оширилганлигини қайд этди.

"Ўз устида астойдил ишлаган, хорижий сертификат олган 6 минг ўқитувчи 10 миллион сўмдан зиёд маош олмоқда. 2020 йилда бундай ўқитувчилар 102 нафар бўлган.

Албатта, бу ҳали етарли эмаслиги, лекин ушбу рақам кейинги икки йилда 5,3 баробар ошгани таъкидланди.

Ўтган 5 йилда мактаб таълимида, таъбир жоиз бўлса, локомотив вазифасини бажарадиган 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби фаолияти йўлга қўйилди.

Ана шу мактаблар дастурлари асосида табиий ва аниқ фанлар бўйича замонавий дарсликлар яратилмоқда.

Энг муҳими, бу мактаблар аниқ самара бера бошлади. Ушбу мактабларни битирган 100 нафар йигит-қиз дунёнинг ТОП-100  олийгоҳларида таҳсил олмоқда.

Президент мактабларидаги баҳолаш тизими ҳозир 500 та умумтаълим мактабида қўлланмоқда. Баҳолашни самарали йўлга қўйган 66 та мактаб жамоасига 40 фоизгача устама тўланмоқда", - дейди Ш.Мирзиёев.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 22:29

    Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади

    Бунинг учун тегишли идораларга топшириқлар берилди.

    'Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 20:50

    Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади

    Самарқанд шаҳри аҳолиси 604 мингдан 882 мингга етади.

    'Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 19:09

    Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

    Уларнинг дастлабки қиймати 1 млрд 913 млн сўмни ташкил этмоқда.

    'Одометр кўрсаткичларини яширганларга жарима жорий этиш лойиҳаси маъқулланди'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 15:15

    Одометр кўрсаткичларини яширганларга жарима жорий этиш лойиҳаси маъқулланди

    Қонунчилик палатаси автомобилнинг босиб ўтган йўлини камайтириб кўрсатиш ёки одометрни алмаштириб, бу ҳақда харидорни хабардор қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни қўллаб-қувватлади.

    'Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 14:38

    Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатгани айтилмоқда

    Бувайда туманида ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини расмийлаштирмоқчи бўлган экология инспектори ҳоким ўринбосари томонидан зўравонлик билан тўхтатилгани билдирилди.

    'Имом Бухорий мажмуаси бир кунда неча нафар меҳмонга хизмат кўрсата олиши очиқлнади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 13:51

    Имом Бухорий мажмуаси бир кунда неча нафар меҳмонга хизмат кўрсата олиши очиқлнади

    Давлат раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифида ушбу маълумот ҳақида сўз борди.