АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ҳайдовчи "пешеход"дан ўтаётган ўқувчини уриб кетди

ЙТҲ мактаб қаршисида содир бўлган.

'Тошкент вилоятида ҳайдовчи "пешеход"дан ўтаётган ўқувчини уриб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш йўлагидан ёш қизни уриб кетгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 07:45 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани содир бўлган. 1998 йилда туғилган ҳайдовчи  М.Н "Cobalt"да ҳаракатланиб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига махсус ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёда 2013 йилда туғилган ўқувчи М.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, пиёдага марказий шифоҳонада биринчи ёрдам кўрсатилган. (Ҳозирда пиёда аҳволи яхшилиги сабабли шифоходан рухсат берилган).

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар