АсосийЖамият

Президент ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Тошкент шаҳрида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

'Президент ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг бошида барча таълим-тарбия ходимларини байрам билан самимий  табриклаб, халқимизнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромини етказди.

– Биз устозни отадек улуғ деб билган, уни ҳамиша бошига кўтариб эъзозлаган буюк, маърифатпарвар халқнинг вакилларимиз. Тарихимиздаги қайси машҳур аждодимизни олмайлик, уларнинг барчаси устозларга юксак эҳтиром билан қараганларига гувоҳ бўламиз. Устозини, муаллимини эъзозлаган жамият албатта равнақ топади, гуллаб-яшнайди. Ўқитувчисининг қадр-қиммати баланд бўлган халқнинг обрў-эътибори юксак бўлади, – деди давлатимиз раҳбари.

Ҳаётда ҳар бир эзгулик, ҳар бир кашфиёт ва ютуқнинг замирида ўқитувчининг меҳнати, бардоши ва меҳр-муҳаббати мужассам экани таъкидланди.

– Таълим – соҳалар ичида энг долзарби, мактаб – энг муҳими бўлса, ўқитувчилик касблар орасида энг улуғидир. Шахсан мен ўқитувчи деганда, ўзим учун азиз ва қадрли бўлган зотларни, юз-кўзидан нур ёғилиб турадиган мўътабар инсонларни тасаввур қиламан. Улар  замонамизнинг энг илғор кишилари, жонкуяр, ватанпарвар, халқпарвар инсонлардир. Шу сабабли халқимиз ўзининг энг катта бойлигини – фарзандлари тарбиясини ўқитувчиларга ишониб топширади, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Устозларнинг донишмандлиги, ҳаёт маъносини чуқур англаб, одамларни яхшиликка ва муваффақиятларга руҳлантириши қайд этилди.

– Инсоннинг онги, дунёқараши ўзгармаса, жамият ўзгармайди. Жамият ўзгармаса, тараққиёт ҳам бўлмайди. Одамларнинг тафаккурини, шу асосда бутун жамиятни ким ўзгартира олади? Янги берунийларни, хоразмий ва фарғонийларни ким камолга етказади? Бундай улуғвор вазифани, том маънодаги тарихий миссияни адо этишга фақат сиз – устоз ва мураббийлар қодирсиз, – деди Президент.

Бугун юртимиз ўғил-қизлари халқаро фан олимпиадаларида, спорт майдонларида улкан марраларни қўлга киритаётгани ёдга олинди. Бу ғалабалар аввало устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати самараси экани эътироф этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 сентябрдаги фармонига мувофиқ, таълим-тарбия тизимига қўшган муносиб ҳиссаси, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Маросимда ана шу мукофотлар тантанали равишда топширилди.

– Ўз меҳнати билан қадр топиш, эл-юрт ардоғида бўлиш чинакам бахт. Бу, айниқса, ўқитувчи ва мураббийларга ярашади. Қадрингиз ҳам, қаддингиз ҳам доимо баланд бўлсин, азиз устозлар, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар таълим соҳаси ва муаллимларга эътибори, камтарона хизматларини юксак баҳолагани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасида бюджет маблағлари талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 10:41

    Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасида бюджет маблағлари талон-торож қилинди

    17 нафар ишчи-ходим номига ёзиб жами 935 млн 455 минг сўм пул маблағи иш ҳақи сифатида асоссиз равишда тўланиб, ўзлаштирилган.

    'Қаршида уч фарзанди билан вафот этган ота бўйича текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 09:25

    'Ўзбекистонда қарийб 2 мингга яқин ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 09:06

    Ўзбекистонда қарийб 2 мингга яқин ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланди

    Ноқонуний чиқиндихоналар 720 гектардан зиёд майдонни эгаллаган.

    'Бугун Тошкент ва водий вилоятларида қор ёғади'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 08:14

    Бугун Тошкент ва водий вилоятларида қор ёғади

    Ҳарорат 0-5 даража атрофида бўлади.

    'Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 22:56

    Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Улар икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этишган.

    'Газ қазиб олишни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 22:06

    Газ қазиб олишни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни газ қазиб олишнинг жорий ҳолати ва уни янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.