Ҳисоб палатаси раисига икки нафар ўринбосар тайинланди.
Жумладан:
- Мирзаев Сардор Алишерович Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
С.Мирзаев 2005 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.У тайинловга қадар Ҳисоб палатаси Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси мудири бўлган.
- Аллаберганов Атабек Валиджанович Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.
А.Аллаберганов 1999 йилда Урганч давлат университетини тамомлаган. Иқтисод фанлари соҳасида фалсафа доктори (PhD). У бунгача Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Беҳзод Собиров "Ўзтрансгаз" АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Беҳзод Собиров ушбу тайинловга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси - "Ўзенергоинспекция" бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.