АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди

Президент Жаҳон банки билан ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини қайд этди.

'Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассанини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Жаҳон банки гуруҳи билан стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу етакчи халқаро молия институти томонидан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида вице-президент Антонелла Бассани давлатимиз раҳбарига Жаҳон банки президенти Ажай Банганинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик бугунги юксак даражага етгани ва самарали тус олгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз банкнинг энг йирик ҳамкорлари қаторига кирди - лойиҳалар портфели бир неча баробар кўпайиб, ҳозирги кунда 12 миллиард доллардан ошди.

Жаҳон банки иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа барқарорлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотларни амалга оширишда кўмаклашмоқда. Жорий йилнинг июль ойидан Тошкент шаҳрида банкнинг минтақавий ваколатхонаси фаолият бошлади.

Камбағалликка қарши курашиш, давлат корхоналари ва банкларини трансформация қилиш, карбонсизлаштириш, ЖСТга аъзо бўлишни қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишлар ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва урбанизация, энергетика ва ирригация инфратузилмасини модернизация қилиш дастурларига, хусусий секторни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақавий лойиҳаларни илгари суриш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда талабалар учун янги стипендия жорий қилинади'ning rasmi

    Сиёсат30.09.2024 18:13

    'Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматида тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

    Сиёсат30.09.2024 09:48

    Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматида тайинловлар амалга оширилди

    Жумладан, Баҳодир Юнусов Президент Матбуот хизмати шуъба мудири этиб тайинланди.

    'Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ бош котиби билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат30.09.2024 08:42

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ бош котиби билан учрашди

    Бахтиёт Саидов Антониу Гутерришга Ўзбекистон Президентининг саломини етказди.

    'Сенатнинг навбатдаги мажлиси қачон чақирилиши маълум бўлди'ning rasmi

    Сиёсат27.09.2024 20:40

    Сенатнинг навбатдаги мажлиси қачон чақирилиши маълум бўлди

    Унда қишлоқ хўжалиги кооперативи, темирйўл транспорти, халқаро битимларни ратификация қилиш каби қонунлар муҳокама қилинади.

    'Ўзбекистон 155-мамлакат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди'ning rasmi

    Сиёсат27.09.2024 19:29

    Ўзбекистон 155-мамлакат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

    Ўзбекистон ва Того ўртасида қўшма коммюнике имзоланди.

    'Шавкат Мирзиёев Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат27.09.2024 19:20

    Шавкат Мирзиёев Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди

    Стратегик тармоқларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.