АсосийЖамият

Аграр университети ёнмоқда

Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

'Аграр университети ёнмоқда'ning rasmi

Бугун, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент Давлат аграр Университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

    Бошқа янгиликлар