АсосийЖамият

Қонунчиликда ўқитувчиларга қандай имтиёзлар берилган?

Тиббий кўрик, устамалар, моддий ёрдамдан тортиб таътилгача…

'Қонунчиликда ўқитувчиларга қандай имтиёзлар берилган?'ning rasmi

Ўзбекистон қонунчилигида ўқитувчиларга бир қатор имтиёзлар берилган. 

Жумладан: 

- 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

- Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

- Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

- Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

- Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади. 

- Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

- Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

- Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

- Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

- “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

- Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

- Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

- Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

- Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

- Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

- Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

- Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади. 

- Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади. 

- Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

    Бошқа янгиликлар