АсосийЖамият

“Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз”

Саида Мирзиёева ўқитувчи ва мураббийларни табриклади.

'“Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз”'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади.

"Бугун ўзгача кун. Мен ҳар сафар шу куни ҳаяжон ва самимият билан Сизга миннатдорлигимни изҳор этаман.

Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз. Айнан Сиз сабабли ижодкор, орзулари катта, ҳар қандай тўсиқларни енгишга қодир жамият шаклланади. Мамлакат келажагининг асоси бўлмиш билимли, ақлли, истеъдодли ўғил-қизлар, Ватанни севадиган, жаҳонни забт этишга тайёр ёшлар – Сизнинг заҳматли фаолиятингиз самараси.

Ишонтириб айтаманки, меҳнатингизни енгиллатиш, турмушингизни янада фаровон қилиш ҳамда ўқитувчи обрў-нуфузини энг юксак мақомга олиб чиқиш йўлида қўлимиздан келган ҳамма ишни қилмоқдамиз. Сиз шунга муносибсиз!

Теран заковатингиз, чексиз меҳрингиз дунёни яхши тарафга ўзгартиришда давом эцин. Болаларимизга илҳом бахш этиш, уларни тўғри йўлга бошлаб, билим чўққиларига етаклаш маҳорати учун Сиздан миннатдорман", - дея ёзиб қолдирди Мирзиёева. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германия ўз фуқароларини Ливандан эвакуация қилмоқда'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:34

    Германия ўз фуқароларини Ливандан эвакуация қилмоқда

    Ҳозирда Ливанда 1800 га яқин немис қолгани айтилмоқда.

    'Ўзбекистон Латвия билан жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:27

    Ўзбекистон Латвия билан жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

    Ёшлар жиноятчилигини олдини олиш, IT-соҳада жиноятчиликка қарши курашиш, иқтисодий жиноятлар ва экспертиза каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

    'Тошкентда мактаб ўқувчисини дарвоза босиб қолди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:54

    Тошкентда мактаб ўқувчисини дарвоза босиб қолди

    Бола жонлантириш бўлимида вафот этгани айтилмоқда.

    'Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда фармацевтика заводини қуради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:21

    Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда фармацевтика заводини қуради

    Компания томонидан ишлаб чиқариладиган 30 турдаги дори воситаларини Ўзбекистон ҳудудида рўйхатга олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    'Қибрайда ҳаракатланиб кетаётган "Жигули" ёниб кетди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:44

    Қибрайда ҳаракатланиб кетаётган "Жигули" ёниб кетди

    Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган.

    'Наманган ва Самарқандда фуқароларни Америкага юбормоқчи бўлган шахслар ушланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 12:59

    Наманган ва Самарқандда фуқароларни Америкага юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

    Жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.