АсосийДунё

Нетаняҳу Эрон халқига мурожаат йўллади

У эронликларни мамлакатдаги ҳукмрон режимга қарама-қарши қўйган.

'Нетаняҳу Эрон халқига мурожаат йўллади'ning rasmi

"Бир гуруҳ теократлар сизнинг умидларингизни барбод қилишига йўл қўйманг. Сиз бундан яхшироғига лойиқсиз”, — дея таъкидлади Исроил бош вазири. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Нетаняҳу оддий эронликларни мамлакатдаги ҳукмрон режимга қарама-қарши қўйиб, Эрон раҳбарияти уларни кундан-кунга “жарлик томон” яқинлаштираётганини айтди.

“Агар улар сизга ғамхўрлик қилсалар, Яқин Шарқдаги беҳуда урушларга миллионлаб доллар сарфлашни тўхтатадилар. Эрон кўпчилик ўйлагандан анча тезроқ озод бўлади. Кейин эса икки қадимги халқ – яҳудийлар ва форслар тинч-тотув яшайди”, — деди Нетаняҳу ўз мурожаатида.

 

    Бошқа янгиликлар