АсосийЖиноят

Чет элга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга тушди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

'Чет элга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент ва Самарқандда хорижий давлатга ишга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Н. ва Д.И. фуқаро А.Ж.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, департаментнинг Қўшработ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро Ф.У. фуқаролар Қ.Ҳ. ва С.К.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Англия давлатига ишга юбориши эвазига 2 500 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўм пулини қўлга киритганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда қизига тан жароҳати етказган онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жиноят 27.12.2024 16:32

    Сурхондарёда қизига тан жароҳати етказган онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Турмуш ўртоғи аёли билан бирга яшамаётганини айтиб, қонуний чора кўришни сўраган.

    'Четдан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жиноят 25.12.2024 14:57

    Четдан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

    Улар афғонистонлик наркосавдогарлар томонидан юборилганлиги маълум бўлди.

    'Фарғона ва Андижонда гиёҳвандлик билан  шуғулланган шахсларга ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жиноят 23.12.2024 16:19

    Фарғона ва Андижонда гиёҳвандлик билан шуғулланган шахсларга ҳукм ўқилди

    Хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг. 372 гр. синтетик наркотик моддаси топилган.

    'Суриядаги террористик ташкилот аъзоларига ёрдам берган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жиноят 19.12.2024 15:34

    'Бухорода “виртуал валютачи” фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 19.12.2024 14:27

    Бухорода “виртуал валютачи” фаолиятига чек қўйилди

    17 ёшли йигит 7 ой давомида 4 мингдан ортиқ 34 млрд сўмлик шубҳали воситачилик операцияларини амалга оширган ҳамда воситачилик ҳақи ундириб келган.

    'Фарғонада маст эркак ҳамқишлоғини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят 12.12.2024 16:53

    Фарғонада маст эркак ҳамқишлоғини пичоқлаб ўлдирди

    Эркакка нисбатан 11 йил 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди.