АсосийЖамият

Фуқаро АҚШ долларини оёқ кийимида яшириб Ўзбекистондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлди

Жами 50 минг АҚШ доллари ва 61 580 000 сўм миқдоридаги пул ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинган.

'Фуқаро АҚШ долларини оёқ кийимида яшириб Ўзбекистондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлди'ning rasmi

“Олот” чегара божхона пости орқали 50 минг АҚШ долларини Ўзбекистон Республикасидан яширинча олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постига пиёда сифатида кириб келган фуқаро тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилади. Дастлаб божхона ходимининг оғзаки сўровида фуқаро ёнидаги 5000 АҚШ доллари ҳамда 38 млн сўм миқдордаги миллий валюталарни тақдим этади. Ушбу нақд пуллар қайта ҳисоб китоб қилинган вақтда эса, 5 000 АҚШ доллари дея тақдим этилган валюталар аслида, 10 000 АҚШ доллари, миллий валюталар эса, 38 млн сўм эмас балки, 61 580 000 сўм эканлиги аниқланди.

Ўтказилган божхона кўриги давомида эса фуқаро яна 30 минг АҚШ долларини оёқ кийими остига ва 10 минг АҚШ долларини ён чўнтакларига беркитиб, олиб чиқишга уринганлиги тасдиқланди.

Ҳозирда фуқаронинг мазкур хатти-ҳаракати юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жами 50 минг АҚШ доллари ва 61 580 000 сўм миқдоридаги миллий валюталар ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинган.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмгача бўлган нақд валюта маблағларини ихтиёрий тарзда йўловчи божхона декларациясида кўрсатиб, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилади.

    Бошқа янгиликлар