АсосийДунё

Туркияда депортация қилинган ўзбекистонлик аёлларни ушлаб туриш маркази ўзгарди

Рейд тадбирларида қўлга олинаётган ўзбекистонлик фуқаролар Чаталжа депортация марказида ушлаб тураётган эди.

'Туркияда депортация қилинган ўзбекистонлик аёлларни ушлаб туриш маркази ўзгарди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси ходимлари Тузла депортация марказига ташриф буюриб, ватандошларимиз билан учрашдилар. Бу ҳақда Бош консулхона хабар қилди.

Истанбул шаҳрида кучайтирилган рейд тадбирлари доирасида қўлга олинаётган Ўзбекистонлик фуқароларни Туркиядан ватанга юбориш борасида авваллари Чаталжа депортация марказида ушлаб тураётган эди. Эндиликда аёл фуқароларимиз Тузла депортация марказига ўтказилди.

Ташриф мобайнида дипломатлар мутасадди ходимлар билан ҳамда бир нечта фуқароларимиз билан якка тартибда суҳбатлар ўтказдилар. 

Консулхона томонидан Ватанимизга қайтаётган ватандошларимизга тегишли ёрдам кўрсатиш билан бирга суд жараёни ва бошқа сабаблар туфайли узоқ муддатдан бери депортация марказларида қолаётган хотин қизлар билан ҳам суҳбатлашилди.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ватандошларимиздан маҳаллий қоидаларга риоя қилишни тавсия этиб қолади.

    Бошқа янгиликлар