АсосийЖамият

Бухорода Lacetti икки ўқувчини уриб кетди

Ўқувчилардан бири касалхонада вафот этган.

'Бухорода Lacetti икки ўқувчини уриб кетди'ning rasmi

Бухоро вилоят ИИБ хабарига кўра, 2024 йилнинг 2 октябрь куни соат 05:54 ларда Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Эски-қалъа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-76-сонли автомобил йўлнинг 1-км.да О.М. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомобил Қоракўл тумани марказидан Автобошбекат томон ҳаракатланиб бораётган вақтида 15-сонли ИДУМ тўғрисида жойлашган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўзига нисбатан ўнгдан чапга ўтаётган, икки нафар пиёдаларни уруб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. 

Ҳодиса натижасида бир нафар пиёда олган тан жароҳатлари юзасидан Қоракўл туман касалхонасида вафот этган. Иккинчи пиёда ҳозирги кунда касалхонада даволанмоқда.

Ўша куннинг ўзида ҳолат юзасидан Ўз. Рес. ЖК. нинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳайдовчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар