АсосийЖамият

Ўзбекистонга ROLEX соати ва BVLGARI билакузугини яширинча олиб ўтаётган шахслар ушланди

Нью-Йорк ва Дубайдан олиб келинган ушбу тилла буюмларининг қиймати 600 млн сўмни ташкил қилган.

'Ўзбекистонга ROLEX соати ва BVLGARI билакузугини яширинча олиб ўтаётган шахслар ушланди'ning rasmi

“Тошкент” халқаро аэропортига “Дубай-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Натижада фуқаронинг қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 1 дона тилла соат борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосаларига кўра, соф вазни 151,69 грамм бўлган ушбу қўл соати қарийб 338 млн сўмга баҳоланмоқда.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Нью-Йоркдан учиб келган фуқарога тегишли сумкалар ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган “ROLEX OYSTER PERPETUAL DATEJUST” брендига мансуб 156 млн сўм бўлган қўл соати борлиги маълум бўлган. 

Бундан ташқари, Дубайдан учиб келган фуқаронинг қўл ва йўл сумкалари кўздан кечирилганда, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган “BVLGARI” номли 1 дона билакузук ва 1 дона узук борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, унинг қиймати 71 млн сўмни ташкил қилмоқда. 

Ушбу ҳолатлар юзасидан МжтКнинг тегишли моддалари билан баённома расмийлаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда бир сутка ичида иккинчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 13:23

    Тошкентда бир сутка ичида иккинчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди

    Кеча Юнусобод туманида ҳам худди шу русумдаги автобус ёниб кетганди.

    'Ўзбекистон ва Россия ўртасида юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорлиги кенгаймоқда'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 10:53

    Ўзбекистон ва Россия ўртасида юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорлиги кенгаймоқда

    Ўзбекистон ва Россия ўртасида юқори технологиялар соҳасида стратегик ҳамкорликни ривожлантириш доирасида “МИСИС”нинг Олмалиқ филиалида “Ўзбекистонда квант ҳафталиги” номли ноёб тадбир бўлиб ўтди.

    'Тошкентда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган оздирувчи кофелар аниқланди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 10:19

    Тошкентда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган оздирувчи кофелар аниқланди

    Кофелар Истанбулдан учиб келган йўловчи сумкасидан ва Чилонзордаги хонадонлардан биридан аниқланган.

    'Байрам арафасида талаб ортиб кетгани сабаб поездларга қўшимча вагонлар уланмоқда'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 08:38

    Байрам арафасида талаб ортиб кетгани сабаб поездларга қўшимча вагонлар уланмоқда

    Талабаларнинг поездга бўлган талаби ошган ва электрон чипта хариди ошиб кетган.

    'Бугун 8 та вилоятда ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 08:06

    Бугун 8 та вилоятда ёмғир ва қор ёғади

    Ҳарорат 2-7 даража атрофида бўлади.

    'Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 23:21

    Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

    Автобус Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.