Латвияга "CЕ" тоифага эга юк автомобил ҳайдовчилари ишга таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи мнҳнат миграцияси матбуот хизмати хабар қилди.
"CЕ" тоифага эга юк автомобили ҳайдовчиси учун иш ҳақи: 1100 евро.
Номзодлар учун талаблар:
18 - 55 ёш;
рус ёки инглиз тилини мулоқот даражасида билиш;
соҳа бўйича камида 1 йиллик тажриба;
судланмаган;
хорижга чиқиш тақиқланмаган;
соғлом.
Иш берувчи ҳисобидан:
суғурта;
ҳужжатлар ва иш рухсатномаларини рўйхатдан ўтказиш.
Фуқаро ҳисобидан:
Агентлик хизматлари, ўқитиш ва кўниктириш;
виза учун тўлов;
авиачипта;
овқатланиш;
яшаш жойи.
Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.