АсосийЖамият

Имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади

Давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этишда имтиёзлар берилмоқда.

'Имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади'ning rasmi

“Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан:

давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади;

мактабгача таълим йўналишининг сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ҳар йили камида 200 та мақсадли қабул квоталари ажратилади.

2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади.

2024 йил 1 октябрдан жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат боғчада меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.

2025 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш тўғрисидаги битимлар Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида электрон шаклда тузилади.

2025 йил 1 январдан қамров даражаси паст бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади.  

    Бошқа янгиликлар